Бухоро вилояти Вобкент туманида оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди
2025-11-15 13:45:00 / Янгиликлар

Вобкент туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётда фаол ўрин эгаллаши ва мавжуд муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман солиқ инспекцияси бошлиғи иштирок этиб, оталиққа олинган ёшлар билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар.
Учрашув давомида ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг бандлиги, тадбиркорлик ташаббуслари, таълим ва касбга йўналтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ушбу жараёнда оталиққа олинган ёшларнинг муаммолари, таклиф ва эҳтиёжлари тингланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳар бир мурожаатни алоҳида назоратга олиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тадбир якунида раҳбарлар ёшлар билан мунтазам учрашувлар ўтказиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳар бир ёшнинг келажагини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни давом эттиришини таъкидладилар.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати








