ИИВ масъул ходимлари томонидан Жиззах вилояти ИИОда хизмат қилаётган барча раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларидан якуний имтиҳон олинди
2025-11-11 13:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 13 октябридаги «2025-ўқув йили бўйича Ички ишлар органлари ходимларини якуний текширувлардан ўтказиш тартибини белгилаш тўғрисидаги» буйруғига асосан Жиззах вилояти ИИОда хизмат қилаётган барча раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларидан ўқув йили якуни бўйича якуний имтиҳон олинди.
Синов аввалида ИИВ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бошқармаси масъул ходими томонидан вилоят ИИБ шахсий таркиби, шаҳар ва туманлар ИИБлари бошлиқлари ва соҳавий хизматлар раҳбарларига амалдаги буйруқ талаблари етказилди.
Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича синовларда раҳбарларнинг тўсинда тортилиш, 100 ва 1000 метрга югуриш ва қўл жанги усулларидан самарали фойдаланиш, ўқ отар қуроллардан фойдаланиш бўйича маҳоратлари, интеллектуал билим салоҳияти электрон тарзда тест саволларига жавоб бериш орқали баҳоланди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









