ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ва UZCARD ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳа “Йилнинг энг яхши таълим ташаббуси” сифатида эътироф этилди
2025-11-11 13:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ва “Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ (UZCARD) ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан фуқароларни кибертаҳдидлардан огоҳлантириш, уларни кибержиноятларнинг қурбонига айланиб қолишини олдини олиш мақсадида UZCARD жамоаси билан бирга тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.
Тарғибот тадбирлари дастлабки босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ўтказилди.
Ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари фуқароларнинг кибермакондаги рақамли иммунитетини ошириш ва молиявий саводхонлигини ривожлантиришга хизмат қилганлиги учун Америка Савдо Палатасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан (AmCham Uzbekistan) “Таълим” йўналишида ҳар йили ташкил этиладиган “CSR Ball”да йилнинг энг яхши лойиҳаларидан бири сифатида мукофотга сазовор бўлди.
Шу муносабат билан жорий йил 10 ноябрь куни ташкил этилган тадбирида Киберхавфсизлик маркази ходимлари иштирок этиб, ҳамкорликдаги мукофот қўлга киритилди.
Тўлов тизими оператори билан келгусида бу каби тадбирларни кенгроқ ўтказиб, тарғибот тадбирларида кўп сонли аҳолини қамраб олиш бўйича истиқболдаги лойиҳалар муҳокама қилиб олинди.
ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази



