Жиззах вилояти ИИБда «Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
2025-11-10 12:20:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари иштирокида «Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун» мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мавзу юзасидан Жиззах вилояти ИИБ тиббиёт бўлими эпидемиолог шифокори Ўразбой Бахлиев маъруза қилди.

Йиғилишда ИИВ ММИ ва КБТД Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Озод Насимов ИИВнинг шу йил 10 октябрдаги «Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш, малака тоифасини бериш ҳамда рейтинг баҳолаш тизимини яратиш тартиби тўғрисида»ги буйруғи хусусида тушунтириш берди.
Маънавият ва маърифат дарсида ташкилий масала ҳам кўрилди ва анъанавий савол-жавоблар ўтказилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









