Бухоро шаҳрида ўтказилган Аралаш жанг санъати бўйича вилоят чемпионати мусобақалари якунига етди
2025-11-09 10:45:00 / Янгиликлар

Бухоро шаҳридаги «Амир Темур» спорт клубида 18–20 ёш ҳамда 21 ёшдан катталар ўртасида Бухоро вилоят чемпионати мусобақалари якунига етди.
Мусобақада 100 дан ортиқ спортчи 10 та вазн тоифасида ўз маҳорат ва кучини намойиш этди.
Мусобақанинг мақсади, ёш иқтидорларни кашф этиш ва декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига номзодларни саралашдир.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди.
Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






