Сирдарё вилояти Ички ишлар органларининг раҳбар ходимларидан якуний имтиҳонлар олинди
2025-11-09 10:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 13 октябридаги «2025-ўқув йили бўйича Ички ишлар органлари ходимларини якуний текширувлардан ўтказиш тартибини белгилаш тўғрисидаги» 601-сонли буйруғига асосан Сирдарё вилояти ИИОдаги барча турдаги раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларидан ўқув йили якуни бўйича синовлар қабул қилинди.
Дастлаб ИИВ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармаси масъул ходими томонидан бошқарма аппарати ходимлари ва ҳудудий ҳамда соҳавий хизмат раҳбарларига амалдаги буйруқ талабларини етказилди.
Шундан сўнг ходимлардан жисмоний тайёргарлик бўйича тўсинда тортилиш, 100 ва 1000 метрга югуриш, қўл жанги усулларидан самарали фойдаланиш, «Макаров тўппончаси» ва Калашников автоматини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, пистолетдан ўқ отиш ҳамда тест синовлари олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








