ИИВ Малака ошириш институтида жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўйича амалий машғулотлар ўтказилмоқда
2025-11-07 12:15:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан Малака ошириш институтида барча туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғининг биринчи ўринбосари – тезкор-қидирув хизмати бошлиқлари билан ўқув йиғини ташкил этилди.

Ўқув йиғинига жалб қилинган институт профессор-ўқитувчилари ва соҳавий хизматларнинг мутахассислари томонидан хизмат фаолиятидаги муаммоларнинг ечимлари, шахсий таркибни самарали бошқариш, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор тажрибалар асосида машғулотлар ташкил этилишига асосий эътибор қаратилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати






