Асосий контентга ўтиш

Айрим ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда “Матбуотчилар уйи” бўйича билдирилган фикрларга Давактив агентлигининг расмий муносабати

2025-04-08 20:20:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Матбуотчилар кўчасидаги 32-уй, яъни "Матбуотчилар уйи" гўёки журналистларга эмас, қандайдир инвесторга берилгани, эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигидан (кейинги ўринларда - ЎзА) олиб қўйилгани тўғрисида фараз ва тахминлардан иборат бўлган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотлар тарқалмоқда.

 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй) чиндан ҳам ЎзАга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан ЎзАга тегишли “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда замонавий “Медиа шаҳарча” ташкил этилиши белгиланган.

 

Ҳозирги кунда “Матбуот уйи” биносида демонтаж ишлари якунига етиб, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.

 

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда “Матбуот уйи” бино ва иншоотларини сотилиши назарда тутилмаган ва ЎзА мазкур бинони ягона балансда сақловчиси ҳисобланади.

 

Шунингдек, “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда қисқа муддатларда замонавий “Медиа шаҳарча” ташкил этилиб, барча даврий босма нашрларнинг таҳририятлари мазкур бинога жойлаштирилади.

489

Охирги янгиланиш: 2025-04-08 20:26:28

Айрим ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда “Матбуотчилар уйи” бўйича билдирилган фикрларга Давактив агентлигининг расмий муносабати