Давлат активларини бошқариш агентлигининг ходими Кадирова Салтанат Мирбосидовна«Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу мукофот Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда топширилди.
С.Кадирова кўп йиллар давомида давлат хизматида самарали фаолият кўрсатиб, эл-юрт олдидаги хизматлари, бой меҳнат тажрибаси, ҳаётий ҳикматлари билан жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссаси, оиласидаги маърифий муҳит билан бошқаларга ўрнак бўлишни ҳаёт тарзига айлантирганлиги учун ушбу мукофотга муносиб кўрилди.
Давактив агентлиги жамоаси Салтанат Кадировани ушбу юксак мукофот билан муборакбод этиб, оиласига хотиржамлик ва фаровонлик, келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилайди!