Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 94-сон қарори қабул қилинди
2026-03-12 13:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сон қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Мазкур қарор билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш ҳамда давлат бошқаруви тизимида ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорда белгиланган нормалар тегишли соҳаларда бошқарув жараёнларининг самарадорлигини ошириш, амалдаги тартиб-таомилларни оптималлаштириш ҳамда норматив-ҳуқуқий базанинг изчиллигини таъминлашга хизмат қилади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
