14 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари
2026-07-15 14:15:00 / Янгиликлар

474 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 17,4 млрд сўм бўлган 316 та лот 21,9 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
-
сони — 13 та
-
бошланғич нархи — 10,7 млрд сўм
-
сотилган нархи — 10,7 млрд сўм
Ер участкалари:
-
сони — 33 та
-
бошланғич нархи — 1,8 млрд сўм
-
сотилган нархи — 1,9 млрд сўм
-
ер майдони — 3,4 га
Самарқанд вилояти Нуробод туманидан бошланғич нархи 0,3 млрд сўм бўлган халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун ер участкаси 0,4 млрд сўмга сотилди.
Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 0,2 млрд сўм бўлган мастер-режа асосидаги ер участкасида кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун ер участкаси 0,3 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ер участкалари:
-
сони — 243 та
-
бошланғич нархи — 4,2 млрд сўм
-
сотилган нархи — 7,8 млрд сўм
Бошқалар:
-
сони — 27 та
-
бошланғич нархи — 0,7 млрд сўм
-
сотилган нархи — 1,5 млрд сўм
Жиззах шаҳридан бошланғич нархи 0,5 млрд сўм бўлган нотурар жой 0,9 млрд сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 602 нафар юридик ва жисмоний шахс иштирок этди.
Ҳозирда, нархи 31 трлн сўм бўлган 113 265 та лот савдога қўйилган.
