Солиқ – тараққиёт пойдевори
2026-06-12 13:15:00 / Янгиликлар

Ҳар бир солиқ тўловчи томонидан ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилган солиқ тўловлари қуйидаги муҳим йўналишларни молиялаштириш имконини беради:
-
Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш – замонавий шифохоналар ва оилавий поликлиникаларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш;
-
Таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш – мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим сифати ва имкониятларини кенгайтириш;
-
Инфратузилмани такомиллаштириш – автомобиль йўллари, кўприклар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ичимлик суви ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш ҳамда таъмирлаш;
-
Ижтимоий дастурларни молиялаштириш – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, пенсия ва нафақа тизимини молиялаштириш, бандликни таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш.
Солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш нафақат қонунчилик талабларини бажариш, балки жамият олдидаги фуқаролик масъулиятини намоён этишдир. Ҳар бир ҳалол солиқ тўлови давлатнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, янги имкониятлар яратиш ва фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини таъминлашга хизмат қилади.
Шу боис барча солиқ тўловчиларни солиқ мажбуриятларини белгиланган муддатларда ва тўлиқ ҳажмда бажаришга чақирамиз. Зеро, бугун тўланган ҳар бир солиқ – эртанги тараққиёт, фаровон ҳаёт ва Янги Ўзбекистоннинг янада равнақ топишига қўшилган муносиб ҳиссадир.
