Давлат активлари агентлиги тизимида «Ёшлар ойлиги» доирасида спорт ва интеллектуал мусобақалар ўтказилди
2026-07-07 11:05:00 / Янгиликлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган “Ёшлар ойлиги” доирасида Агентлик марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармалар ёш ходимлари иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик !” шиори остида спорт ва интеллектуал мусобақалар ташкил этилди.

Мусобақалар ёш ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилди.

Тадбирлар доирасида футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон ва шахмат бўйича мусобақалар ташкил этилиб, иштирокчилар ўзаро дўстона ва соғлом рақобат руҳида беллашдилар.

Мазкур мусобақалар ёш ходимларнинг жамоавий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, спортга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда Агентлик тизимида соғлом ва фаол турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилди.





