3 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси
2026-07-06 10:05:00 / Янгиликлар

678 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 34,9 млрд сўм бўлган 309 та лот 43,1 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
-
сони — 25 та
-
бошланғич нархи — 11,6 млрд сўм
-
сотилган нархи — 11,7 млрд сўм
Ер участкалари:
-
сони — 83 та
-
бошланғич нархи — 13,1 млрд сўм
-
сотилган нархи — 19,3 млрд сўм
-
ер майдони — 17 га
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудидан бошланғич нархи 0,8 млрд сўм бўлган бетон маҳсулотларига қоришмалар ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун ажратилган 49 сотих ер участкаси 2,3 млрд сўмга сотилди.
Бошқалар:
-
сони — 201 та
-
бошланғич нархи — 10,3 млрд сўм
-
сотилган нархи — 12,1 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 680 нафар юридик ва жисмоний шахс иштирок этди.
Ҳозирда нархи 32,2 трлн сўм бўлган 114 281 та лот савдога қўйилган.
