Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан медиа форум ташкил этилди
2026-06-26 15:15:00 / Янгиликлар

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан медиа форум ташкил этилди.
Журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари, медиа экспертлари ва соҳа фидойилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевич Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда очиқлик, ошкоралик ва жамоатчилик билан мулоқот тамойиллари тобора мустаҳкамланмоқда. Бу жараёнда медиа вакилларининг ўрни беқиёс.
Бугун журналистика нафақат тезкор ахборот етказиш, балки жамиятда холис фикр, ишонч, масъулиятли мулоқот ва соғлом ахборот муҳитини шакллантиришда муҳим кучга айланмоқда. Кучли медиа – бу фактларга таянадиган, халқ манфаатларига хизмат қиладиган ва жамият ишонадиган медиа демакдир.
Форумда миллий медиа майдонини янада ривожлантириш, профессионал кадрлар тайёрлаш, ҳудудлар билан тизимли ҳамкорликни кучайтириш ҳамда рақамли медиа имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Айниқса, медиа давлат ва жамият ўртасидаги муҳим кўприк экани, ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халқимизга тушунарли тилда етказиш, одамларнинг фикри ва муаммоларини масъул идораларга олиб чиқишда соҳа вакилларига таянилаётгани таъкидланди.
Матбуот, телерадио, рақамли медиа, ахборот хизматлари, нашриётлар ва матбаа корхоналарида сидқидилдан меҳнат қилаётган барча жонкуярлар самимий қутланди.

