Давлат активлари агентлигида Кибержиноятларнинг олдини олиш ва гиёҳвандликка қарши курашиш мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди
2026-06-26 18:10:00 / Янгиликлар

“26-июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлигида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди.
Иштирокчиларга кибержиноятларнинг кенг тарқалган турлари, улардан ҳимояланиш усуллари ҳамда интернетдан хавфсиз ва эҳтиёткор фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Тадбир аввалида фуқароларнинг киберхавфсизлигини таъминлашга қаратилган «APK Қўриқчи» иловаси, унинг имкониятлари, юклаб олиш ва фойдаланиш тартиби ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратура масъул ходимлари иштирок этиб, гиёҳванд моддаларнинг инсон саломатлигига, оила ва жамият ҳаётига етказадиган зарарлари, уларнинг тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, бу борада амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот бердилар.
Учрашув давомида гиёҳвандликка қарши курашишда давлат органлари, жамоатчилик ва ҳар бир фуқаронинг ҳамкорлиги муҳим экани, айниқса ёшлар ўртасида профилактика ишларини янада кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.


- #GiyohvandlikkaQarshi
- #YoqDeDrugs
- #SoglomTurmush
- #KelajakUchun
- #Yoshlar
- #HealthyLifestyle
- #WorldDrugDay
- #SayNoToDrugs
- #DrugFree
