23-июнь — Давлат хизмати куни
2026-06-22 21:15:00 / Янгиликлар

Ҳурматли давлат хизматчилари!
Сизларни 23-июнь — Давлат хизмати куни билан Давлат активлари агентлиги жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, аҳолига сифатли ва самарали хизмат кўрсатиш ҳамда халқпарвар давлат барпо этиш йўлидаги улкан вазифаларни амалга оширишда давлат хизматчилари муҳим ўрин эгаллайди.
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, натижадорлиги ва халқ манфаатларига хизмат қилиши, аввало, сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, юксак масъулиятингиз ва касбий салоҳиятингиз билан чамбарчас боғлиқдир.
Давлат хизмати — бу нафақат касб, балки Ватан ва халқ олдидаги юксак масъулият, тараққиёт ва фаровонлик йўлида хизмат қилиш шарафидир.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда янги ютуқлар ҳамда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Давлат хизмати куни муборак бўлсин!
