“Uzsungwoo” МЧЖ ҚКнинг устав капиталидаги 50 фоиз давлат улуши 585,8 млрд сўмга сотилди
2026-06-02 09:00:00 / Янгиликлар

Жорий йил 1 июнь куни “E-auksion” электрон савдо платформасида “Uzsungwoo” МЧЖ ҚКнинг устав капиталидаги 50 фоиз давлат улушини сотиш бўйича электрон онлайн-аукцион якунланди.
Савдолар натижасида актив 585,8 млрд сўмга сотилди. Бунда ғолиб томонидан тақдим этилган таклиф активнинг 390,5 млрд сўмлик бошланғич нархидан 195,3 млрд сўмга ёки қарийб 50 фоизга юқори бўлди.
Аукцион якунларига кўра, ғолиб деб “ROODELL” МЧЖ топилди.
Белгиланган тартибга мувофиқ, аукцион ғолиби билан тегишли шартномаларни расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.
