9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Икки авлод вакиллари» учрашуви бўлиб ўтди
2026-05-08 12:00:00 / Янгиликлар

“9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлигида тизимда узоқ йиллар самарали фаолият юритган фахрийлар ҳамда ёш ходимлар иштирокида “Икки авлод вакиллари” маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Учрашувни Давлат активлари агентлиги директори ўринбосари А.Миралиев очиб бериб, фахрийлар томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлат хизматидаги масъулият, ҳалоллик ва меҳнатсеварликнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёши улуғ ва кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга фахрийларнинг бой ҳаётий тажрибаси, касбий фаолияти ҳамда Ватанга садоқат, фидойилик ва масъулият каби фазилатларини ёш авлодга етказишдан иборат бўлди.

Шунингдек, Давлат активлари агентлиги фахрийлар кенгаши раиси А.Далиев ҳамда мехнат фахрийлари ўз сўзларида, ёшларга касбий фаолиятда ташаббускор бўлиш, ўз устида мунтазам ишлаш ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида фаолият юритиш юзасидан тавсиялар берди.

Тадбир якунида фахрийларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва эҳтиром “Инсон қадри учун” тамойилининг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси экани алоҳида таъкидланди.

