Давлат активлари агентлигида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди
2026-04-23 15:00:00 / Янгиликлар

Давлат активларини бошқариш агентлигида директор ўринбосари Алишер Миралиев бошчилигида ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлашда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, “Ijro.gov.uz” электрон тизими орқали топшириқлар ижросини мониторинг қилиш, назорат жараёнларини кучайтириш, ҳисоботларни шакллантириш ва таҳлил қилишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, тизимдан самарали фойдаланиш ҳамда 2026 йил 2 чорак учун белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Семинар якунида иштирокчилар томонидан амалий саволлар муҳокама қилиниб, мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди. Тадбир ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.
