Давлат активлари агентлигида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳамда саломатликни асрашга бағишланган семинар ўтказилди
2026-03-11 10:00:00 / Янгиликлар

Давлат активларини бошқариш агентлигида давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш мақсадида “Қандай қилиб соғлом овқатланиш ва касалликларни олдини олиш мумкин?” мавзусида маърифий семинар ташкил этилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ–95-сонли Фармони ижросини таъминлаш доирасида ўтказилиб, давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, уларнинг меҳнат самарадорлиги ва ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатувчи омилларни кенг тарғиб қилишга қаратилди.
Семинар Республика Эндокринология марказининг олий тоифали шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тахирова бошчилигида бўлиб ўтди. Унда соғлом овқатланиш тамойиллари, инсон организми учун зарур бўлган витамин ва минералларга бой маҳсулотлар, кунлик рационни тўғри шакллантириш ҳамда нотўғри овқатланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган эндокрин ва бошқа сурункали касалликларнинг олдини олиш шунингдек жисмоний фаолликни ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, давлат хизматчилари саломатлигини мустаҳкамлаш, иммунитетни кучайтириш ва турли сурункали касалликлар хавфини камайтиришда мунтазам тиббий кўрикдан ўтиб туришнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачидан батафсил жавоблар олиб, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётга кенг татбиқ этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.
