ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯЛАРДА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК
2025-10-12 11:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига кўра Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги қуввати 400 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида фаолиятини бошлаган “Aksa Enerji Talimarjon” электростанцияси ҳамда 2020 йил 18 декабрдаги “Талимаржон ИЭСни умумий қуввати 900 МВтдан кам бўлмаган навбатдаги икки дона буғ-газ қурилмасини қуриш билан кенгайтириш тўғрисида”ги Қарори билан инвестиция лойихаси асосида қурилаётган объектнинг энергоблокларида саноат хавфсизлиги сохасида амалга оширилаётган вазифалар, шунингдек 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиб, объектда саноат хавфизлиги таъминлашда бирламчи бўлган ишлар ва келгусидаги вазифалар бўйича аниқ тегишли кўрсатмалар ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказилиши хамда тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари борасида тегишли вазифалар белгилаб берилди.





