ЛИФТ УСКУНАЛАРИНИ ЎРНАТИШ ВА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
2025-06-25 17:40:00 / Янгиликлар

Мазкур йиғилишда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, “Саноат хавфсизлиги” ДМ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси, “Технопарк” МЧЖ вакиллари ҳамда туман бошқарув органларининг раҳбар ходимлари иштирок этди. Тадбирда лифт ускуналарини ўрнатиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш масалалари, хусусан, эскирган ва носоз лифтларни замонавий ва хавфсиз ускуналарга алмаштириш, уларнинг ишлашини доимий назоратга олиш, шунингдек, хизмат кўрсатиш тизимида юзага келаётган муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилди.








