КИМЁВИЙ ҚУРОЛЛАРНИ ТАҚИҚЛАШ КОНВЕНЦИЯСИ БЎЙИЧА АНҚАРА ЙИҒИЛИШИ
2025-06-03 19:20:00 / Янгиликлар
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг таклифномасига асосан Туркиянинг Анқара шаҳрида жорий йилнинг 3-4-июнь кунлари бўлиб ўтаётган Марказий Осиё минтақасида кимёвий хавфсизлик қонунчилигини кучайтириш ва унинг амалга оширилиши бўйича йиғилишда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бош бошқарма бошлиғи О.Джураев, Кимёвий ва бактериологик қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциянинг ижросини назорат қилиш бўйича бош мутахассис О.Касимов, ва Юридик бўлим бошлиғи С.Сабохитдиновлар иштирок этмоқда.



