АТТРАКЦИОНЛАРДАГИ ХАВФСИЗЛИК
2025-04-03 14:40:00 / Янгиликлар

Чунки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили минглаб болалар аттракционларда жароҳат олади ва ҳаётда бевақт кўз юмади. Бироқ, бу ҳолатларни олдини олиш мумкин эди. Негаки, болалар хавфсизлиги нафақат ота-оналар балки, аттракцион операторлари ва давлат органларининг ҳам масъулиятидир. Болалар учун байрамлар ва дам олиш кунлари унитилмас қувонч манбаий бўлган ушбу ўйин-кулги ва қувонч воситасини қандай қилиб хавфсиз ишлатиш мумкин? Бу борада юртимизда қандай чоралар кўрилаяпти? Шу каби саволларга жавоб қидириб кўрамиз. Яқинда ижтимоий тармоқларда Қирғизистон Республикаси, Бишкек шаҳри И.Панфилов номидаги истироҳат боғида ташриф буюрган фуқаронинг аттракциондан фойдаланган вақтда йиқилиб тушиш ҳолати акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда воқеа иштирокчиси 19 ёшли қиз ҳодиса оқибатида жароҳатланиб, шаҳар тиббий муассасасига ётқизилган. Ҳокимият матбуот хизмати хабарида, ҳодисага хавфсизлик камарининг узулиши сабаб бўлгани айтилган. Айнан бу каби ҳолатларнинг ҳар мавсумда такрор учраши ҳар биримизни сергакликка чақиради. Хўш, бу каби нохўш ҳолатлар олдини олиш мамлакатмизда қандай ишлар ам алга оширилмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 186-сон Қарорларига асосан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш вазифалари юклатилган.
Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 2024 йилнинг 26 декабрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аттракционлар хавфсизлиги туғрисдаги техник регламентни ҳамда Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби туғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 886-сонли қарори қабул қилинди.
Эндиликда мазкур қарор талаблари асосида жойлардаги мавжуд аттракционлар ва янгитдан ўрнатилиши назарда тўтилган аттракционлар регламент талабларига қатъи амал қилаган ҳолда ўрнатилиши шарт бўлади. Хусусан, қарорга асосан илгари ҳисобга олинган ностационар аттракционнинг ўрнатилган жойи ўзгарган тақдирда, Қўмита томонидан вақтинча ҳисобга олиниши белгилаб берилди. Шунингдек, ижарага олинган аттракцион ижарага олувчи номига ҳисобга олинади. Қарор билан тасдиқланган Низом кучга киргунга қадар фойдаланишга топширилган ва ҳисобга олинмаган аттракционлар қуйидаги муддатларда ҳисобга олиниши керак:
аттракционларнинг юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасининг I даражасига мансублари – ушбу Низом кучга кирган кундан бошлаб 12 ой ўтгунга қадар;
аттракционларнинг юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасининг II даражасига мансублари – ушбу Низом кучга кирган кундан бошлаб 15 ой ўтгунга қадар;
аттракционларнинг юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасининг III даражасига мансублари – ушбу Низом кучга кирган кундан бошлаб 18 ой ўтгунга қадар этиб белгиланди.
АТТРАКЦИОНЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ
Реестрда ҳисобга олиш учун эксплуатация қилувчи Қўмитага ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган Аттракционни давлат реестрига киритиш, давлат реестридаги маълумотларни янгилаш, илгари давлат реестрига киритилган аттракционни ўрнатилган жойи бўйича вақтинча давлат реестрига киритиш, аттракционнинг давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
эксплуатация қилувчининг аттракциондан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи;
аттракцион ишлаб чиқарувчиси томонидан ва (ёки) ихтисослаштирилган ташкилот томонидан тайёрланган аттракцион паспорти;
аттракциондан техник фойдаланиш учун қўлланма;
аттракционга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича қўлланма;
техник фойдаланиш, шунингдек, аттракционга техник хизмат кўрсатиш
ва таъмирлаш талаблари бажарилишини таъминлайдиган эксплуатация қилувчи томонидан тасдиқланган журналларнинг нусхалари;
мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг нусхаси;
аттракционни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) тугагандан сўнг қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг эксплуатация қилувчи томонидан тасдиқланган нусхалари, шу жумладан, қабул қилиш синовлари, созлаш
ва ростлаш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ички назоратни ташкил этиш ва аттракционнинг хавфсиз ишлаши учун масъул ходимларни тайинлаш тўғрисидаги маълумотлар;
аттракционнинг техник ҳолатини баҳолаш (техник кўрикдан ўтказиш) далолатномаси, аттракционнинг ихтисослаштирилган ташкилот томонидан аттракционни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) тугагандан сўнг берилган кундан бошлаб 12 ойдан кўп бўлмаган вақт ўтгандан кейин аттракционларнинг техник ҳолати техник фойдаланишга қўйиладиган талаблар рўйхатига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
аттракцион ҳаракати маршрути ҳақида маълумот;
аттракционнинг хавфсиз фойдаланиш муддатини узайтириш шартлари
ва эҳтимолий муддатни ўз ичига олган сўров натижалари бўйича ихтисослаштирилган ташкилот томонидан берилган хулоса;
шунингдек, аттракциондан техник фойдаланишда жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига, давлат мулкига, атроф-муҳитга зарар етказганлик учун аттракцион эгасининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича суғурта нусхаси;
эксплуатация қилувчи томонидан аттракционнинг биомеханик хавф даражасини аниқлашда фойдаланиладиган ҳужжатлардир.
Реестрда ҳисобга олиш тасдиқланган Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Аттракционларни давлат реестрида ҳисобга олиш схемаси бўйича амалга оширилади. Реестрни юритиш Саноат радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан амалган оширилади. Эндиликда Аттракциондан хавфсиз фойдаланиш учун шароитларни баҳолаш (текшириш) жараёнида аттракцион визуал усулда, аттракцион белгиси мавжудлиги ва унинг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлиги ҳамда қўшимча равишда қуйидагилар мавжудлиги бўйича текширилади:
аттракционга кириш эшиги олдида ўрнатилган ташриф буюрувчилар учун аттракциондан фойдаланиш қоидалари, шунингдек, ногиронлиги бўлган ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш қоидалари, агар улар учун аттракционнинг биомеханик таъсири мавжуд бўлса, соғлиғи ҳолати, ёши, бўйи ва вазнига кўра аттракциондан фойдаланишга чекловлар тўғрисидаги маълумотлар, аттракционнинг техник ҳолатини баҳолаган ташкилот ва кейинги йиллик текширув санаси кўрсатилган охирги йиллик текширув санаси тўғрисидаги, шу жумладан, ушбу маълумотларни ўз ичига олган
QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотлари;
аттракциондан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш жараёнини узлуксиз кузатиб бориш имконини берувчи видео кузатув мосламалари билан жиҳозлаш;
ташриф буюрувчиларнинг бўйи ва вазнини ўлчаш воситалари;
аттракционнинг асосий техник тавсифлари ҳақидаги маълумотларни
ўз ичига олган аттракцион бошқарув пульти ёнига ўрнатилган тахтачалар;
Бунда Аттракциондан хавфсиз фойдаланиш учун шароитларни баҳолаш (текшириш) натижалари ижобий бўлган тақдирда, аттракционнинг паспортига аттракционнинг реестрга киритилганлиги тўғрисидаги белги қўйилади.
Эксплуатация қилувчи аттракционнинг реестрга киритилганлиги тўғрисидаги қайднинг аттракционга киришда ташриф буюрувчиларга кўринадиган зонада, белгиланган маршрут бўйлаб ҳаракатланувчи ўзиюрар аттракционлар учун эса аттракционнинг олд томонида унинг симметрия ўқи бўйлаб ёки ундан чап томонда жойлашишини таъминлаши керак бўлади.
Қўмита аттракционни реестрга киритишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, рад этишнинг аниқ асослари тўғрисида эксплуатация қилувчини беш иш куни мобайнида ёзма равишда хабардор қилади.
АТТРАКЦИОНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ
Аттракциондан фойдаланувчи ташкилот қайта ташкил этилганда ёки номи ўзгарганда, унинг раҳбари аризасига асосан аттракцион реестрда қайта ҳисобга олинади. Аттракционни қайта ҳисобга олиш Қўмита томонидан аттракционни реестрда ҳисобга олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Қўмита фаолиятини амалга ошириш ва белгиланган вазифаларни тўлиқ ижросини таъминлаш мақсадида шунингдек, аттракционларда хавфсиз фойдаланиш ва тасарруф этишдага қоидаларга сўз амал қилиш юзасидан ҳуқуқий таъсир чоралари ҳам кучайтирилади. Мазкур Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб, Ўзбекистан Республикаси ҳудудида аттракционлар хавфсизлигига қуйиладиган талабларни белгилайди. Ушбу Техник регламент талаблари бузилишида айбдор булган шахслар Ўзбекистан Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофик жавобгар бўладилар. Мамлакатимиз ҳудудида аттракционлардан фойдаланиш юзасидан 2024 йилнинг ҳисобот даврида бир қанча бахтсиз ҳолат кўзатилди. Бунда фуқаролар белгиланган техник регламент ва қоида талабларига риоя қилинмаган аттракционлардан фойдаланилган.
Аттракционлардан фойдаланишнинг хавфсизлик талабларига риоя килиниши устидан масофавий назорат килиш, шу жумладан, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “attraksionnazorati” электрон платформа (мобиль илова) оркали амалга оширилади. Бунда фуқаролар носоз аттракционлар ҳақида мобил илова орқали маълумот бериши ва қўмитанинг (78) 203 02 39 рақамли ишонч телефони орқали аттракционлар билан боғлиқ маслалар бўйтча алоқага чиқиш имкониятлари мавжуд.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда эндиликда янги тартибдаги регламент билан аттракционларни тасарруф этувчиларга яна бир карра масъулият ва жавобгарликни оширишни сўраб қоламиз.
Саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитаси
Ахборот хизмати раҳбари
Бекзод БЕРДИЕВ

