Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Янгиқўрғон туманидаги аёллар волейбол тўгараги билан яқиндан танишди
2024-04-18 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ томонидан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, спортнинг волейбол турини оммалаштириш бўйича турли хил спорт машғулотлари ҳамда мусобақалар ташкил этиб келинмоқда.
Бугун полковник Шухрат Алиев туман ҳокими, ИИБ бошлиғи, вилоят волейбол федерацияси вакиллари ва бошқа масъуллар билан биргаликда Янгиқўрғон туманидаги 63-сонли мактабда фаолият кўрсатиб, Республика миқёсида юқори натижаларга эришаётган аёллар волейбол тўгараги фаолиятини ўрганди.
Ўрганиш давомида спортнинг волейбол турини аёллар ўртасида оммалаштириш мақсадида ушбу тўгарак фаолиятини янада кенгайтириш ва Республика миқёсида спортчиларни етказиб берувчи ягона марказ сифатида шакллантиришга доир ташкилий масалалар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда марказ лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати




