Махсус тайёргарлик ўқув марказ хизмат итлари — Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги чемпиони
2024-09-23 16:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Кинология федерацияси томонидан 2024 йилнинг 20-22-сентябрь кунлари барча зотга мансуб итларнинг “Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги чемпионати-2024” ва “Ўзбекистон чемпионати” кўргазмалари ташкил этилиб, унда, Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикалари ва юртимиз фуқаролари, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ва ҳарбий тузилмаларга тегишли 750 дан ортиқ итларнинг зот стандарти талабларига мослиги, экстерьер сифатлари ва психологик хулқ-атвори Венгрия ва Швейцариядан таклиф этилган экспертлар томонидан баҳолаб борилди.
Вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази кинолог ходимлари ўзларига бириктирилган 9 бош хизмат итлари билан кўргазмада мувафаққиятли иштирок этишди.
Жумладан, Шарқий европа овчарка зотли итлар ўртасида сафдор Д.К.Курбановга бириктирилган “Гермиона-Бренда” лақабли хизмат ити, Немис овчарка зотли итлар ўртасида сафдор А.А.Батирбековга бириктирилган “Катрин” лақабли хизмат ити ва Бельгия овчарка зотли итлар ўртасида сафдор Ю.А.Гречкинага бириктирилган “Гай” лақабли кучук бола зотлари ўртасида фахрли биринчи ўринларни эгаллади ҳамда “Бест” (Энг зўрлар) йўналишига йўлланма олди.
“Бест” йўналишида ўз зотлари бўйича чемпион бўлган 95 зотга мансуб итлар ўртасида “Гермиона-Бренда” лақабли хизмат ити фахрли 3-ўринни, кучук болалари ўртасида “Гай” лақабли кучук бола барча зотлар орасида фахрли 2-ўринни эгаллади.
Кўргазма ташкилотчилари томонидан ғолиб итлар эгалари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази




