ҚЎМИТАДА УМУММИЛЛИЙ ДИКТАНТ ЛОЙИҲАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2025-10-31 09:10:00 / Маънавият ва маърифат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 20-октабрдаги ПҚ-308-сон қарорининг 7-банди г устунида ҳар йили октабр ойида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вазирлик ва идоралар билан биргаликда умуммиллий диктант лойиҳасини ўтказиш вазифаси белгилаб берилган.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан бугун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси марказий аппарати ходимлари ўртасида умуммиллий диктант лойиҳаси ўтказилди.
Шу муносабат билан ушбу лойиҳани ҳамкорликда ўтказиш учун Марказнинг Вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик бўлими масъул ходими Зикирова Мағфират Солиевна иштирок этди.
Унда ходимлар “Она тили бу миллатнинг руҳидир” мавзусида диктант ёзишди.





