ҚИШЛОҚ АЁЛИГА ЭҲТИРОМ
2025-10-16 10:25:00 / Маънавият ва маърифат

БМТ Бош Ассамблеяси 2007 йил 18 декабрда қабул қилган "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш тўғрисида"ги резолюсияга мувофиқ, 15 -октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган. Мамлакатимизда бир неча йилдирки, бу сана республика миқёсида кенг нишонланмоқда.
Хусусан, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимида ҳам жорий йилда мамлакатимиз қишлоқларида истиқомат қилувчи, шунингдек, соҳада ишлаб келаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Ушбу сана муносабати билан Бухоро вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида ҳам “Қишлоқ аёлига эҳтиром” номли маънавий-маданий тадбир ташкил этилди. Унда 50 нафарга яқин хотин-қизларга республикада эпизоотик барқарорлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганлиги, ветеринария соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари, касбга бўлган фидойилиги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда “15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан қўмита раисининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
Тадбир давомида гўшт ва сут маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.


