Халқаро ҳамкорлик борасида муҳим ташаббуслар илгари сурилди
2025-10-15 15:20:00 / Янгиликлар

Қўмита Баҳром Норқобилов бошчилигидаги делегция Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги импорт ва экспорт озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик механизмининг иккинчи конференциясида иштирок этмоқда.
Конференция ҳамкор давлатлар ўртасида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, маҳсулотларнинг импорт ва экспорт жараёнларида сифат ҳамда хавфсизлик стандартларини мувофиқлаштиришда муҳим платформа ҳисобланади.
Мулоқот давомида иштирокчи мамлакатлар озиқ-овқат маҳсулотлари назорати, санитария ва фитосанитария чоралари, ҳамда лаборатория синовларининг тан олиниши бўйича келишув масалалари кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти ва Жаҳон ҳайвонлар соғлиғи ташкилоти талабларига мослаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ахборот алмашинуви ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда Баҳром Норқобилов маъруза қилиб, кўп томонлама ҳамкорлик юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди.
