Чорва моллари хатловдан ўтказилди.
2025-07-08 11:40:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари томонидан Ургут туманида амалий семинар ўтказилди.
Унда туманнинг Раҳматобод, Тинчилик, Дўстлик, Равотхўжа каби буфер ҳудудларида эпизоотик назоратни кучайтириш муҳокама қилинди. Шунингдек, ушбу маҳаллалардаги фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги чорва моллари хатловдан ўтказилди.



