Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси
2025-06-03 10:05:00 / Тендер ва эълонлар
Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги « Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси Молия мутахассиси ишга қабул қилинади
Мажбуриятлар
Молия мутахассиси ўз вазифаларини қуйидагиларга мувофиқ бажаради:
(i) ХХМТ (Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди)нинг лойиҳани амалга оширишни тартибга соладиган қоида, қонун ҳужжатлари (Лойиҳани амалга ошириш бўйича қўлланма, Хараджатлар режаси);
(ii) Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолатидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқукий ҳужжатлари.
Молия мутахассиси ўз зиммасига олган ишларни тўла масъулият билан бажариши шарт.
Малака ва тажриба
Молия, бухгалтерия, иқтисод ёки ўхшаш йўналишлар бўйича олий маълумот;
Молия, бухгалтерия ёки банк соҳасида камда 10 йил иш тажрибаси;
Халқаро лойиҳаларда ёки халқаро молия институтлари томонидан молиялаштириладиган ташкилотларда камда 3 йил ишлаш афзал;
Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ва солиқ қонунчилигини билиш;
Банк операциялари ва молия ҳужжатлари (шуж. валюта операциялари) билан ишлаш тажрибаси;
1С, SAP каби бухгалтерия дастурларини ишлата олиш;
Microsoft Office (Excel, Word) ва молия таҳлили воситаларини эгаллаш;
Ўзбек ва/ёки рус тилларини билиш мажбурий; инглиз тилида ўртача билим афзал;
Жамоада ишлаш, мулоқот қобилияти ва турли булимлар билан ҳамкорлик қилиш;
Диққатлилик, масъулият, кўп вазифали иш ташкил этиш ва муддатларга риоя қилиш.
Иш ҳаққи
• Лойиҳа бош бухгалтери лавозимида ойлик иш ҳаққи 1100 АҚШ долларини (даромод солиғʻини ҳисобга олган ҳолда) ташкил этади.
Қўшимча маълумот учун мурожаат
Қизиқиш билдирган иштирокчилар қуйида кўрсатилган манзилда душанбадан жумагача соат 9:00 дан 18:00 гача (Тошкент вақти бўйича) маълумот олишлари мумкин.
Номзодларнинг резумелари 2025 йил 17 июн соат 16:00 гача қуйида кўрсатилган манзилга тақдим этилиши керак.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи
Ўзбекистон Республикаси, 100022
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 22-уй
Телефон: (+998 97) 139 09 89
Электрон манзил: dvcdppiu@gmail.com
