Хўжаликлар махсус ишловдан ўтказилмоқда
2025-04-10 11:25:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон республикасининг олис ҳудудларида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олиш, одамлар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида чорвачилик мажмуаларила ветеринария мутахассислари томонидан дезинсекция ишлари олиб борилмоқда.
Касалликнинг келиб чиқиши ва унинг тарқалиш хавфини камайтириш тадбирларига махсус техникалар жалб этилиб, қисқа вақт ичида барча хўжаликларни махсус ишловдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, мутахассислар томонидан фермер ва ҳайвон эгалари учун тарғибот тадбирлари ташкил қилинмоқда.



