Ўзбекистон Республикаси “Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси ХТА ва ХТТБ иштирокида
2024-10-14 11:05:00 / Тендер ва эълонлар
Кредит рақами: 7295-UZ
ҚИЗИҚИШНИ БИЛДИРИШ УЧУН СЎРОВ
Чорвачиликда энергия тежаш бўйича кредит линияси манфаатдорларининг талабларини ишлаб чиқиш бўйича индивидуал маслаҳатчи
SLSDP/IC/03
Чорвачилик жамият ҳаётида муҳим роль ўйнайди ва турли вазифаларни бажаради. Асосий вазифаси озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлиб, бу мамлакат ва унинг ҳудудларининг озиқ-овқат ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга бевосита таъсир қилади. Бундан ташқари, соҳа атроф-муҳит сифатини сақлаш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳамда қишлоқ жойларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади.
Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда самарали, бозорга йўналтирилган, барқарор ва инклюзив чорвачилик соҳасини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
Лойиҳа чорвачилик соҳасини трансформация қилишга қаратилган бўлиб, бу орқали ҳайвонот маҳсулотларига ортиб бораётган талаб ва иқлим хавфларига самарали жавоб бера оладиган барқарор чорвачилик тизимлари яратилади.
Лойиҳа доирасида қуйидаги компонентлар амалга оширилади:
1-компонент: “Чорвачилик соҳасида давлат хизматларини кучайтириш”;
2-компонент: “Бозор инфратузилмаси ва қўшилган қиймат занжирларини мустаҳкамлаш, савдони соддалаштириш”;
3-компонент: “Чорвачиликда “яшил” ва иқлимга мослашган қўшилган қиймат занжирлари”;
4-компонент: “Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш”.
Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида 2023 йилдан 2028 йилгача амалга оширилади.
Вазифа мақсади – бу кредит линияси доирасидаги сублойиҳаларга ариза топширувчилар томонидан ишлаб чиқилиши лозим бўлган энергия тежаш бўйича ҳаракат режалари (шу жумладан, энергия сарфини баҳолаш режаси) ва аризаларни танлаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
Номзодларга қўйиладиган минимал талаблар:
Маслаҳатчи қуйидаги минимал талабларга жавоб бериши лозим:
-
Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий даражага эга бўлиши;
-
Қишлоқ хўжалигида энергия самарадорлигини ошириш бўйича камида 3 та лойиҳада иштирок этган бўлиши;
-
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган камида 3 та лойиҳада иштирок этган бўлиши;
-
Қуйидаги энергия самарадорлиги бўйича маҳаллий қонунчиликни билиши:
-
Ўзбекистон Республикаси Қонуни ЗРУ-940, 2024 йил 7 август — “Энергия тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”;
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ–4422-сон қарори — “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича тезкор чора-тадбирлар тўғрисида”;
-
-
Ўзбек, рус ва инглиз тилларини эркин билиши талаб этилади.
Маслаҳатчи Жаҳон банкининг харидлар бўйича қўлланмасига мувофиқ индивидуал маслаҳатчиларни танлаш тартиби асосида танланади.
Қизиққан иштирокчилар душанба-жума кунлари, соат 09:00 дан 18:00 гача (Тошкент вақти билан) қуйидаги манзил орқали қўшимча маълумот олишлари мумкин.
Қизиқиш билдирган мактублар 2024 йил 28 октябрь куни соат 16:00 гача қуйидаги манзилга тақдим этилиши лозим:
“Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси ижро гуруҳи
Ўзбекистон Республикаси, 100022
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қўшбеги кўчаси, 22-уй, 3-қават (Харидлар бўлими)
Телефон: (+998 97) 155 50 54; (+998 90) 940 55 12
Email: slsdp.procurement@gmail.com
