ЧОРВАЧИЛИК СЕКТОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАСИ (2-БОСҚИЧ) МАР ВА ЖБТ ИШТИРОКИДА
2024-11-20 09:50:00 / Тендер ва эълонлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЧОРВАЧИЛИК СЕКТОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАСИ (2-БОСҚИЧ) МАР ВА ЖБТ ИШТИРОКИДА
Қарз № 7295-UZ
ҚИЗИҚИШ БИЛДИРИШ УЧУН СЎРОВ
«Вакциналар учун совуқлик занжирини яратиш: мавжуд совутгич ускуналарини ревизия қилиш ва техник талабларни ишлаб чиқиш» бўйича миллий индивидуал маслаҳатчи хизматлари
(SLSDP/IC/04)
Чорвачилик жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади ва асосий вазифаларидан бири озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўлиб, бу мамлакат ва унинг ҳудудларида озиқ-овқат ва иқтисодий хавфсизликни таъминлашга таъсир қилади. Шунингдек, мазкур соҳанинг қатор бошқа вазифалари ҳам мавжуд бўлиб, улар қаторига атроф-муҳит сифати сақланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қишлоқ жойларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши киради.
Лойиҳа мақсади – Ўзбекистонда маҳсулдор, бозорга йўналтирилган, барқарор ва инклюзив чорвачилик секторини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.
Лойиҳа чорвачилик секторини трансформация қилиш, чорвачиликнинг барқарор тизимларини яратиш ва уларни ҳайвоний маҳсулотларга бўлган ортиб бораётган талаб ҳамда иқлимий хавфларга мослашувчан қилишга қаратилган.
Лойиҳа доирасида қуйидаги компонентлар амалга оширилади:
-
1-компонент: «Чорвачилик соҳасида давлат хизматларини кучайтириш»;
-
2-компонент: «Бозор инфратузилмасини ва қиймат занжирини мустаҳкамлаш, савдони енгиллаштириш»;
-
3-компонент: ««Ёшил» ва иқлимга мослашувчан чорвачилик қиймат занжирлари»;
-
4-компонент: «Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш».
Лойиҳа 2023-2028 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида амалга оширилади.
Танловда иштирок этувчилар учун минимал талаблар:
Маслаҳатчи қуйидаги минимал талабларга жавоб бериши лозим:
-
Техник ва/ёки муҳандислик соҳасида магистр даражасига эга бўлиш;
-
Республика миқёсида совутгич ускуналари ва вакциналар учун совуқлик занжири соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибаси;
-
Охирги 3 йил ичида халқаро ташкилотлар иштирокида совуқлик занжири йўналишида камида битта лойиҳада иштирок этган бўлиш;
-
Чет эл давлатларида совуқлик занжири бўйича иш тажрибаси мавжуд бўлиши маъқулланади;
-
Ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши.
Маслаҳатчи Жаҳон банкининг харидлар бўйича қўлланмасига мувофиқ, индивидуал маслаҳатчи танлаш тартиблари асосида саралаб олинади.
Қизиқиш билдирган иштирокчилар қўшимча маълумотни қуйидаги манзил орқали душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача (Тошкент вақти) олишлари мумкин.
Қизиқиш билдириш хатлари қуйидаги манзилга 2024 йил 5 декабрь куни соат 16:00 гача тақдим этилиши лозим.
«Чорвачилик секторини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи, МАР ва ЖБТ иштирокида
Ўзбекистон Республикаси, 100022
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 22, 3-қават (Харидлар бўлими)
Тел: (+998 97) 155 50 54; (+998 90) 940 55 12
Email: slsdp.procurement@gmail.com
