Кўмита раиси Баҳром Норқобилов Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги чорвачиликка ихтисослашган “Promeat” ва "Қобил омад" фермер хўжаликларига ташриф буюрди.
2025-03-15 10:30:00 / Янгиликлар

Кўмита раиси Баҳром Норқобилов Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги чорвачиликка ихтисослашган “Promeat” ва "Қобил омад" фермер хўжаликларига ташриф буюрди.
Хўжаликларда амалга оширилган ишлар, яратилган шароитлар ўрганилиб, сут ва гўшт ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, талабалар билан дуал таьлим йўналишида ишларни ташкил этиш каби долзарб масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Бугунги кунда "Promeat" МЧЖ ва Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, университетнинг талабалари мазкур чорва фермасида амалиёт олиб боради.
Хўжаликда рақамли технологиялар жорий қилинган бўлиб, қорамолларни парваришлаш, профилактика, суньий уруғлантириш ва бошқа тадбирлар ҳар бир қорамол учун манзилли равишда электрон тизим назорати орқали бошқарилади. Қорамолларнинг ҳар бир бошидан бир кунда ўртача 30-33 литр сут соғиб олинади.






