Қуйи тизим мутахассисларига эътибор қаратилмоқда
2025-12-24 10:50:00 / Янгиликлар

🔹🔹Давлатимиз раҳбарининг “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросига мувофиқ Самарқандда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
🔹🔹Жумладан, Оқдарё тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг маҳаллаларда фаолият олиб борувчи мутахассислари наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни ташкил қилиш учун зарур моддий-техника воситалари, жумладан, Дюар идишлари билан таъминланди.



