Насли яхшиланган қорамоллар улуши 75 фоизга етказилди
2025-12-24 09:30:00 / Янгиликлар

🔹🔹Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш учун умумий қиймати 5,6 трлн сўмлик 1085 та лойиҳа амалга оширилди.
Жумладан, четдан 217 минг бош қорамол, 281,2 минг бош қўй ва эчкилар олиб келинди.
🔹🔹Наслчилик ишларини ривожлантириш мақсадида 2 млн 306 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, насли яхшиланган қорамоллар улуши 75 фоизга етказилди.
Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида наслдор қорамоллар эмбрионларини тайёрлаш ва кўчириш бўйича “Ин vitro” лабораториялари ишга туширилди.
🔹🔹Жами 687 та товар хўжалиги наслчилик тоифасига ўтказилиб, уларнинг сони 2465 тага етказилди.


