Нукусда замонавий озуқа ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди
2025-12-04 12:25:00 / Янгиликлар

🔹🔹Лойиҳанинг умумий қиймати 600 минг АҚШ доллари бўлиб, шундан 480 минг доллар махсус технологик ускуналар харид қилишга йўналтирилди. Бу ускуналар ёрдамида бедани қайта ишлаб, чорва моллари учун юқори тўйимли гранула озуқа тайёрланмоқда.
🔹🔹Шунингдек, Франциянинг озуқа сифати ва таркибини аниқловчи "Spectra sta" лаборатория ускунаси ўрнатилди.
🔹🔹Корхона соатига 2 тонна озуқа ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, маҳаллий чорвачиликни тўйимли озуқа билан таъминлаш имкониятини беради.
🔹🔹Корхона Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларига маҳсулот
экспорт қилиш бўйича келишувлар устида ишламоқда.


