Хорижлик мутахассис университет фаолиятига юқори баҳо берди
2025-12-04 12:05:00 / Янгиликлар

🔹🔹Органик деҳқончилик бўйича йирик олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, ЮНЕСКО аъзоси Владимир Милано Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида бўлди.
🔹🔹Владимир Милано университет ректори, академик Худойназар Юнусов билан учрашиб, органик қишлоқ хўжалиги, экологик барқарорлик ҳамда илмий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
🔹🔹Хорижлик мутахассис учрашув чоғида университет фаолиятига юқори баҳо бериб, қўшма лойиҳалар ва илмий алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди.


