Янги лойиҳалар иқтисодиётнинг драйверига айланмоқда
2025-12-03 10:05:00 / Янгиликлар

🔹🔹Сирдарёда 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида чорвачилик ва унинг тармоқларида141,7 млрд сўмлик 60 та лойиҳа ишга туширилди.
🔹🔹Шундан, Боёвутда 7 та, Гулистонда 6 та, Мирзаободда 8 та, Оқолтинда 4 та, Сардобада 7 та, Сайхунободда 10 та, Сирдарёда 11 та ҳамда Ховосда 7 та қорамолчилик бўйича 69,4 млрд сўмлик, паррандачиликда
70,0 млрд сўмлик, балиқчиликда 1,9 млрд сўмлик, асаларичиликда 180 млн сўмлик ва қуёнчилик бўйича 210 млн сўмлик лойиҳалар амалга оширилди.
🔹🔹Натижада барча тоифадаги хўжаликларда қорамоллар бош сони 492 минг 198 бошга, шу жумладан сигирлар 183 минг 120 бошга, қўй ва эчкилар 400 минг 569 бошга, отлар 17 минг 836 минг бошга, паррандалар 4 млн 986 минг бошга етказилди.


