Ўзбекистон давлат ветеринария хизмати Афғонистонда наслчилик-селекция ишларини ташкил этишда кўмаклашади.
2025-11-24 10:40:00 / Янгиликлар

Қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров бошчилигидаги делегация Афғонистон давлатига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазири маслаҳатчиси Муҳаммад Вали Вазири, Чорвачилик ва ҳайвонлар соғлиги Бош бошқармасининг Бош директори Зокируллоҳ Зокир билан учрашув утказилди.
Учрашув давомида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан экспорт-импорт кўрсаткичларини янада ошириш, чорвачилик ва наслчилик соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниб, бир қатор келишувларга эришилди.
Жумладан, уч турдаги маҳсулотларни экспорт ва импорти учун ветеринария сертификатлари икки томонлама келишилиб, имзоланди.
Шунингдек, чорвачилик ва наслчилик соҳаларидаги ҳамкорлик юзасидан Англашув меморандуми имзолаш хамда қорамолларни сунъий уруғлантириш бўйича техник осеминаторларни тайёрлаш мақсадида Афғонистонлик мутахассислар учун Ўзбекистонда махсус тайёрлов курслари, семинар ва тренинглар ташкил этишга келишиб олинди.

