Литва билан ҳамкорлик янада кенгайтирилади
2025-11-17 11:50:00 / Янгиликлар

Қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров Литва Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Эгидиюс Навикас билан учрашди.
Мулоқот давомида ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат ўртасида чорвачилик маҳсулотлари савдо айланмасини ошириш, жумладан, тирик моллар импорти ҳамда сут ва денгиз маҳсулотларининг экспорт-импортини жадаллаштириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга ветеринария ва чорвачилик йўналишидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ва кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув якунида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.


