21–22-май кунлари Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган III Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми доирасида “Маде ин Узбекистан” Миллий павилёни ўз эшикларини очди.
2026-05-22 22:00:00 / Янгиликлар

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг бош омили сифатида Alibaba.com халқаро платформасида миллий павилённинг ишга туширилиши ҳамда “Алибаба 100 акселератори” дастурига старт берилиди.
🟠Алибаба маркетплейси билан интеграциялашув ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларга тайёр рақамли витрина ва платформада алоҳида саҳифага эга бўлиш имконини тақдим этади. Бу халқаро харидорларнинг “Маде ин Узбекистан” брендига бўлган ишончини оширади, кичик ва ўрта бизнес учун жаҳон бозорларини очади, шунингдек, замонавий электрон тижорат каналлари орқали миллий экспортни қўллаб-қувватлашнинг қувватли воситасига айланади.
🟠Тадбиркорларнинг биринчи гуруҳи лойиҳада иштирок этмоқда. Келгусида Алибаба платформасидаги ўзбекистонлик иштирокчилар сафи янада кенгаяди. Лойиҳанинг янги аъзосига айланишни истаган компаниялар @miit_tashqisavdo_bot орқали ёки 71-238 50 62 телефони, Sh.Karimqulov@miit.uz электрон почтаси орқали Шаҳзод Каримқуловга мурожаат қилиб, ариза топширишлари мумкин.
