✈️ Сурхондарёликлар учун яна бир қулай имконият!
2026-05-21 16:00:00 / Янгиликлар

- Жорий йил 30-май кунидан бошлаб ФЛЙ КҲИВА авиакомпанияси томонидан Термиздан Истанбул шаҳрига тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади.
- Эндиликда вилоят аҳолиси замонавий Боеинг-747 ҳаво кемаларида қулай ва ҳамёнбоп нархларда саёҳат қилиш имкониятига эга бўлади.
- 🗓 Қатновлар ҳар ҳафта:
- — чоршанба;
- — шанба кунлари амалга оширилади.
- 🕗 Самолёт Термиздан эрталаб соат 07:55 да парвоз қилиб, йўловчиларни тушликка қадар Истанбулга етказади.
- Шунингдек, қайтиш рейслари ҳам аҳоли учун янада қулай тарзда ташкил этилган бўлиб, йўловчиларнинг бир кунда манзилига қайтиши учун имконият яратилади.
- Мазкур янги авиайўналиш туризм, тадбиркорлик ва халқаро алоқаларни янада ривожлантириш, аҳолига қўшимча қулайлик яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
