🥊 Сурхондарёда профессионал бокс кечаси ўтказилади
2026-05-20 18:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 21-май куни соат 17:00 да Термиз шаҳридаги "Алпомиш" кураш мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли спорт тадбирида юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган кучли ва тажрибали чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилиб, мухлисларга қизиқарли ва муросасиз баҳсларни тақдим этади.
Мусобақада воҳамиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар ҳам иштирок этади.
Барча спорт ихлосмандлари ва бокс мухлисларини ушбу профессионал бокс кечасига таклиф этамиз!
