🥋 Полвонлар юрти Сурхондарёда нуфузли дзюдо мусобақаси давом этмоқда
2026-05-08 16:00:00 / Янгиликлар

9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Жарқўрғон туманининг Нурли диёр маҳалласида йирик дзюдо мусобақаси ташкил этилди.
Нуфузли спорт беллашувларида воҳамиз полвонлари билан бир қаторда юртимизнинг турли ҳудудлари ҳамда хорижий давлатлардан келган халқаро мусобақалар ва Олимпия ўйинлари совриндорлари иштирок этмоқда.
Мусобақа доирасида дзюдочилар -66, -73, -90 ва +90 килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун татамига чиқишмоқда.
Анъанавий тарзда Тўхта бобо Қодиров хотирасига бағишлаб ўтказиб келинаётган ушбу турнирнинг энг қизиқарли баҳслари мутлақ вазн — +90 килограмм тоифасида бўлиб ўтмоқда. Ушбу йўналиш ғолиби бош соврин — "Cобалт" автомобили билан тақдирланади.
Айни пайтда мусобақалар муросасиз ва қизғин руҳда давом этмоқда.






