🏅 "Спорт билан бахтли ҳаёт сари!" — аёллар спорт олимпиадасининг вилоят босқичи юқори савияда ўтказилди
2026-05-07 23:00:00 / Янгиликлар

Термиз шаҳрида хотин-қизлар ўртасида "Спорт билан бахтли ҳаёт сари!" шиори остида спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ташкил этилди.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади — маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларнинг жисмоний фаоллигини оширишдан иборат бўлди.
Мусобақаларда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган хотин-қизлар жамоалари фаол иштирок этиб, спортнинг бир қатор йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Дастур доирасида енгил атлетика, стол тенниси ҳамда шахмат-шашка спорт турлари бўйича қизғин баҳслар бўлиб ўтди.
Мусобақалар давомида иштирокчилар нафақат ўз спорт маҳоратини намоён этдилар, балки жамоавийлик, дўстлик ва соғлом рақобат муҳитини янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшдилар.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.






