ТДМАУ — Ўзбекистон ОТМлари ичида биринчи бўлиб халқаро энергетика альянсига аъзо бўлди
2026-05-05 22:25:00 / Янгиликлар

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ректори, профессор Р.Тўраевнинг Хитойга ташрифи доирасида муҳим натижа қайд этилди: ТДМАУ мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида биринчи бўлиб "Хитой — Марказий Осиё энергетика инновацион альянси" аъзолигига қабул қилинди.
Ушбу нуфузли аъзолик университетга халқаро илмий мақом бериш билан бирга, Шимолий Хитой энергетика университети (НCЕПУ) билан ҳамкорликда сунъий интеллект ва рақамли энергетика бўйича қўшма лабораториялар ташкил этиш имконини беради. Бундан ташқари, университет профессор-ўқитувчилари Хитойнинг йирик энергетика обектларида малака ошириш имкониятига эга бўлдилар.
Халқаро алоқаларнинг амалий натижаси ўлароқ, талабалар ва битирувчилар учун Хитойнинг Шиҳези университети томонидан "Силк Road" ҳукумат гранти эълон қилинди. Эндиликда ёшларимиз муҳандислик ва IT йўналишларида Хитойда тўлиқ грант асосида (бепул ўқиш, ётоқхона ва стипендия) таҳсил олишлари мумкин.

