🏦Талаба Эхпо–2026 Сурхондарё — ёшлар учун катта имкониятлар майдони
2026-04-29 10:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида "Талаба Expo–2026" касб кўргазмаси ташкил этилмоқда.
📅 Кўргазма жорий йилнинг 29 апрель куни,
📍 Бобур истироҳат боғида бўлиб ўтади.
Кўргазмада:
◻️100 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар иштирок этади;
◻️1300 дан зиёд бўш иш ўринлари ва амалиёт имкониятлари тақдим этилади;
◻️Ёшлар иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилади;
◻️Тадбиркорлик ва молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳақида маълумот олади.
Мазкур тадбир ёшлар учун ўз касбий йўлини белгилаш, иш топиш ёки шахсий бизнесини йўлга қўйишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Тадбир ташкилотчилари:
— Ўзбекистон Миллий банки
— Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
— Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
— Ёшлар ишлари агентлиги
— Савдо-саноат палатаси
💼 Иш қидираётганлар, битирувчилар ва талабаларни мазкур имкониятлар майдонида фаол иштирок этишга таклиф этамиз!
